• Siz shu yerdamisiz:
  • Хизматлар
 

Хизматлар

Злин репродуктив тиббиёт ва гинекология клиникаси нималар билан шуғулланади?Клиника гинеколонии Злин

Бизнинг фаолиятимизнинг асосий йўналиши бу – бепушт жуфтликларни комплекс текшириш ва даволашдир. Амалда биз кўмакчи репродукциянинг ҳозирги кунда дунёда мавжуд барча барча техникалари ва усулларидан фойдаланамиз.

Ҳомиладор бўлиш имконияти қай даражада эканини билишни истайдиган аёлларга АМГ (Анти-Мюллер гормони) қийматини аниқлаш учун қон таҳлилини топширишни таклиф этамиз. Клиникамизда бугунги кунда тухумҳужайраларни музлатишнинг янги усули – витрификация тадбиқ этилган. Бу усул оналикни кейинга сураётган ёки ҳали ўзларига жуфт топмаган аёллар учун сифатли тухумҳужайраларни сақлаб қўйиш имкониятини беради.

Клиниканинг гинекологик бўлими ҳар қандай ёшдаги аёлларга, жумладан ҳомиладорларга гинекологик хизматлар кўрсатади.

Биз қуйидаги соҳаларда ёрдам ва хизматлар кўрсатамиз:

  • Аёллар ва эркаклар бепуштлигининг сабабларини аниқлаш бўйича комплекс диагностика
  • Кўмакчи репродукциянинг мажуд усуллари ёрдамида бепуштликни даволаш: Бачадон ички инсеминацияси (БИИ), Фолликула ичиинсеминацияси (ФИИ), Экстракорпоралуруғлантириш (ЭКУ), ИКСИ, ПИКСИ, Кўмакчи хетчинг (КХ), Давом эттирилган культивация (ДК), МЕЗА/ТЕЗЕ, Имплантациядан аввалги генетик диагностика (ИГД)
  • Донор тухумҳужайралари, спермалари ва эмбрионларидан фойдаланган ҳолда бепуштликни даволаш
  • Тухумҳужайралар, спермалар ва эмбрионлар криоконсервацияси
  • Эндометриоз, гиперпролактинемия ва бошқа эндокринопатияларни даволаш дастури
  • Гистероскопия
  • Амбулатор гинекология
  • Гинекология соҳасидаги маслаҳатлар

 

  

Antispam

Nahoru