• Siz shu yerdamisiz:
  • Клиника ҳақида
 

Клиника ҳақида

Шиоримиз: «Бизнинг ҳаётимиз – бу дунёда биз эгалик қила олмайдиган ягона нарсадир, негаки унинг пайдо бўлишига ҳеч қандай алоқамиз йўқ. Ҳаёт – авлодларимизга уни бойитилган ва мукаммалалштирилган ҳолда қайтариб бериш шарти билан туҳфа этилган неъматдир.”

Томаш Батя


 

О клинике

Злин репродуктив тиббиёт ва гинекология клиникаси 15 йилдан зиёд вақт мобайнида кўмакчи репродукция, гинекология, андрология, эмбриология соҳаларида комплекс хизматлар кўрсатиб келмоқда. Кўп йиллик тажриба, турлича услубларнинг қўлланилиши ҳамда олий тоифали мутахассислар жамоаси ёрдамида Клиника жуфтликларга, ҳатто, буткул умидсиздек туюлган вазиятларда ҳам узоқ вақт кутилган фарзанд кўриш имкониятига эга бўлишга кўмак беради. Клиниканинг асосий йўналиши бу бепушт жуфтликларни комплекс текширувдан ўтказиш ва даволашдир. Клиникада ЭКУ, ЭКО, ЭT, ИКСИ, ПИКСИ, ПГД, донор тухумҳужайралари билан ЭКУ, МЕЗА/ТЕЗЕ, сперма, эмбрионлар, тухумҳужайралар криоконсервацияси каби Европанинг энг замонавий марказларида қўлланиладиган кўмакчи репродукциянинг барча усуллари ва даволаш тадбирлари амалга оширилади. Клиника лабораториясида репродуктив тиббиёт соҳасидаги энг замонавий услублар билан мунтазам танишиб бориб, уларни амалиётга татбиқ этувчи тажрибали эмбриологлар фаолият юритади. Бундан ташқари, бепушт жуфтликларни даволаш учун лаборатория насл қолдириш имконияти мунтазам равишда пасайиб бораётган ёки ёки буткул имконияти бўлмаган мижозларга гаметалар ва эмбрионлар криоконсервациясини таклиф этади.

Жарроҳлик хонаси кўмакчи репродукция амалиётларининг барча турларини амалга ошириш учун зарур ускуналар, шунингдек, гистероскопия ўтказиш учун замонавий асбоблар билан жиҳозланган. Амбулатор анестезияга мутахасислаштирилган анестезиологлар жамоаси давлоаш жараёнида муҳим ўрин эгаллайди, бу жуда қулай бўлиб, мижозлар соғлиғига салбий таъсир кўрсатмайди. Ҳар қандай ёшдаги аёлларга барча турдаги хизматлар кўрсатадиган ва профилактика чораларини амалга оширадиган гинекология бўлими ҳам Клиниканинг таркбий қисмига киради.

Клиника тузилганидан бери улкан ривожланиш босқичларини босиб ўтди. Ўнтагина ходимдан иборат жамоа сафи бир неча баравар кенгайди. Клиника биноси, Томашов санаторийси аслиятини сақлаб қолганда, аммо тубдан қайта таъмирланди. Бинода бепуштликни самарали даволаш учун зарур қатор текширувлар, таҳлилларни амалга оширувчи IMALAB лабораторияси жойлашган. Ушбу икки ташкилотнинг яқиндан ҳамкорлиги Клиника мижозларига бир қатор устунликлар беради. Аввало, бу олинган намуналарни зудлик билан топшириш имконияти бўлиб, таҳлилларни йиғиш ва уларни қайта ишлашга кетадиган вақтни анча тежайди, шифокор эса таҳлил натижалари билан нисбатан тез танишади. Мана шу омилларнинг барчаси давлаш жараёнининг анчайин силлиқ кетишига сабаб бўлади ва сўнгги муваффақиятга эришишга ижобий таъсир этади.

 

Персонал ЭКО Клиники

  

Antispam

Nahoru