• Siz shu yerdamisiz:
  • Бепул консультация
 

Бепул консультация

Ҳурматли мижозлар!

Агар бизнинг Клиникамизда даволаниш (ташкилий масалалар, нарҳлар, дастурлар, яшаш ва б.лар) бўйича саволлар туғилса,  Сиз қуйидаги сўровнома орқали ўз саволингизни беришингиз мумкин. Клиника координатори Сизга имкон қадар қисқа муддат ичида жавоб беради.

Агар Сиз Клиникамизнинг репродуктологининг биринчи бепул консультациясини олишни истасангиз, буни сўровномада кўрсатишингизни сўраймиз.

Клиника координатори Сизга тўлдиришингиз учун анкета беради, ундаги маълумотлардан келиб чиқиб, репродуктологимиз Сизга даволаниш бўйича тавсиялар беради.

 

  

Antispam

 

Энг кўп бериладиган саволлар

Қуйида Сиз энг кўп бериладиган саволларга жавоб топишингиз мумкин.

Салом, менинг ёшим 37да ва тезроқ фарзандли бўлишни истайман, аммо ҳозирги кунда турмуш қурмаганман. Донор спермасидан фойдаланишим мумкинми?

Салом, афсуски сизга ёрдам беролмаймиз. Негаки, ЭКУ муолажаси фақатгина эркак ва аёлнинг – бутун жуфтликнинг ёзма аризасига кўра амалга оширилиши мумкин.

Салом. Сўрамоқчи бўлганимиз, даволаниш давомида фойдаланилмаган эмбрионларни нима қиласиз?

Салом. Даволаниш давомида фойдаланилмаган, ишлатилмаган эмбрионлар криоконсервация қилиниши, сўнгра кейинчалик аёлни яна бир сунъий уруғлантириш зарурияти туғилганида ишлатилиши мумкин, бунда эмбрионлар криокўчириш муолажаси ёрдамида бачадонга ўтказилади. Агар жуфтлик кейинги даволаниш учун ўзининг криконсервация қилинган эмбрионларидан фойдаланишни истамаса, улар бошқа бепуш жуфтликка тақдим этилиши ёки инсон эмбрионал тўқималарини тадқиқотида фойдаланилиши мумкин. Эмбрионлар жуфтликнинг истагига кўра, шунингдек, йўқ қилиниши ҳам мумкин.

Салом, турмуш ўртоғим билан фарзанд кўрмоқчимиз, аммо бир йил давомидаги уринишларимиз самарасиз бўлди. Гинекологнинг текширувлари натижасида менинг соғлом эканим аниқланди. Турмуш ўртоғим эса ҳали текширувлардан ўтмади, спермаграмма қилдирмоқчи. Бу муолажа қаерда ва қандай қилинади?

Салом. Мазкур таҳлилни топшириш учун +420 577 005 911 телефон рақамига қўнғироқ қилиб ёзилиш мумкин. Текширувлар Клиникамизда иш кунлари амалга оширилади. Таҳлил топширишдан аввал 3–5 кун давомида жинсий алоқага киришмаслик талаб этилади. Қўшимча маълумотларни Сизга Клиникамиз ходимлари тақдим этишади.

Салом. Тухумдонларнинг имконияти ва заҳирасини аниқлаб берадиган АМГ – антимюллер гормони таҳлили қилининишини биламан. Бу таҳлилни сизларда топширса бўладими? Бунинг учун шифокор кўрсатмаси талаб этиладими?

Қонда АМГ гормони миқдорини аниқлаш имконияти инқилобий кашфиётдир. Мазкур таҳлил тухумдонларнинг қувватини, аёлнинг айни дамдаги ҳомиладор бўлиш қобилиятини аниқлаш имконини беради. Ҳайз циклининг қайси куни эканидан, гормонал препаратлар ичган ё ичмаганлигидан қатъи назар, аёл АМН таҳлили учун қон топшириши мумкин. Бунинг учун +420 577 005 911 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, аввалдан ёзилиш керак (иш кунлари соат 8:00 дан 15:00 гача). Таҳлил натижалари бир ҳафта ичида чиқади, сўнгра бу натижалар юзасидан шифокор маслаҳтини олишингиз мумкин.

Nahoru