• Siz shu yerdamisiz:
  • Мижозлар фикри
 

Мижозлар фикри

Ҳурматли Злин репродуктив тиббиёт ва гинекология клиникаси мижозлар! Мазкур бўлимда Сиз клиникамизда даволанган беморларнинг фикрларини ўқишингиз мумкин. Қуйида жойлаган шакл ёрдамида эса ўз изоҳларингиз ва истакларингизни билдиришингиз мумкин.

Злин ЭКУ клиникаси Treatment Abroad тиббий туризм сайтининг «Беморлар танлови 2013» мукофотига сазовор бўлган.

 

Раҳмат Ангела))) биз қанчилик хурсандлигимизни сўз билан таърифлаб бўлмайди, эрим ҳайратда, худди тасодифан юз бергандек)))) Менда уйқучи бўлиб қолганимдан ташқари хеч қандай аломатлар йўқ))) Сизнинг клиникангиз жуда зўр, хаммаларингизга қоил, шифокорлар аъло даражада, ва асосийси сизларда меҳр-оқибат сақланган)))) Мен ҳеч қачон биз, мўжиза кутишдан чарчаган қизларга, ишонч ва умид уйғотадиган табассумларингизни ёдимдан чикармайман)))) Каттакон раҳмат, Худо сизларга омад берсин!!!))) Ҳамда доктор Станислав ва Ярмилага чуқур миннатдорчилик айтиб юборинг.


Хайрли тонг, Ангела,
Хуш хабарни етказмоқчиман.
9 ноябрда 2 760 гр. вазнли ўғлим билан 2 600 гр. вазнли қизчам туғдилди.
Ҳаммаси яхши.
Доктор Станиславовга ҳамда эмбриолог Катеринага ва барча клиника ходимларига катта рахмат.

Одамларга хурсандчилик келтиришни давом эттиринг!

Ҳурмат билан, Наталья
Россия


Хайирли тонг, Ангела, Станислав

Бизда иккита гўзал қиз дунёга келди! Ота-она бўлиш имкониятини берганингиз учун катта рахмат, биз жуда хурсандмиз!
Злин Клиникаси ходимларига худо соғлик берсин.

Павлодарлик оила


Салом, Анжела!

Сиз ва доктор Станиславга сўз орқали тарифлаб бўлмайдиган бахтимиз билан бўлишмоқчимиз,шунинг учун шу бахт расмини юбордик)) - бизнинг қизимиз 3.6 кг ва бўйи 52 см.
Туғруқ муваффақиятли ўтди!
Шу бахт учун миннатдорчилик изҳор этмоқчимиз!!!

Кокшетав


Ўтган ҳафта туғдим. Кеча қизим Эмма билан касалхонадан чиқдик. Оғирлиги – 2990 гр.,бўйи – 51см. Жуда ҳам чиройли. Албатта, суратини юборамиз. Қайси манзилга жўнатиш мумкинлигини айтсангиз. Шифокорларга катта раҳмат айтиб қойинг. Станислав ва Ангелласиз мен шунчалик хурсанд бола олмасдим. Ёрдам, шифо ва мадад учун катта рахмат. Барчангизни қучаман.

Наталия
Германия


Салом, Ангела.

Оиламизда қувонч, бугун ўғлимиз туғилди. Оғирлиги 3310 гр., бўйи 52 см. Сиз ва Станиславга ктта ташаккур билдирамиз. Сизнинг орқали бутун клиника ходимларига миннатдорчилик билдиришга рухсат беринг.
Чуқур таъзим билан К – Л оиласи.

Ўзбекистон


Салом Aнгела. Кеч ёзганим учун авф этинг, ҳомиладорлигим яхши ўтди, қирқинчи хафтада туғдим ва кесерево, 8.06.15й, икки бетакрор ўғил, биринчиси 10:59да туғилди, оғирлиги 3600 гр., бўйи 52 см, исмини Максим койдик; иккинчиси 11:00 туғилди,оғирлиги 2650 гр., бўйи 49 см, исми Дмитрий. Ҳозир чақалоқлар 2 ойлик, ўсяпмиз.

Ҳурмат билан, Александр ва Марина


Хайирли тонг, Анжела!

Хурсандчилик билан бўлишмоқчиман, бизда 12 майда қиз туғилди, 40 хафтаю 2 кунлик муддатда. 4180 гр. ва 56 см. Ҳаммаси сизларнинг ҳаракатингиз боис, биз жуда миннатдормиз! Исимини ҳали аниқ эмасдек, аммо Жаклин деб қўймоқчимиз. Ярославалдаги Принаталь марказида туғдим...Умуман мен уларда Чехияда ЭКУ қилдирган учинчи бемор эканман.
Яна бир бор ҳаммангизга раҳмат!

Россия


Ҳайрли тонг.

Бугун ХГЧ анализини топширдим, якун 105,4. Кўз тегмасин, жуда хурсанд ва хаяжондамиз. Раҳмат сизларга.

Ўзбекистондан оила


Ангела,cалом!

Бизда ҳаммаси яхши, қизимиз ўсяпти, 3 ойдан ошиб қолди. Смесь билан овқатлантира бошладим, ўзимнинг сутим кам ва ҳозир Эмма анча вазн йиғди, бўйи ҳам ўсяпти. Эмладик. Она ва ота бўлишга кўникяпмиз.
Яна бир бор сиз ва докторога ташаккур айтамиз!
Клиника манзилига шифокор Станислав номига 3та фотосурат жўнатдим, шунингдек қизчамнинг ҳозирги вазни ва бўйини ҳам ёзиб юбордим.

Германия


Салом, Анжела

Қувончли хабар билан бўлишмоқчимиз доктор Станислав, Мартина ва сизга, одамларни бахтли қилаётганингиз учун миннитдорчилик сўзларини билдирмоқчимиз.
Сизнинг ёрдамингиз билан 11 майда бизда ўғил туғилди, оғирлиги 3560, бўйи 52 см, исми Игнатий. Катта миннатдорчилик билан,
Кокшетаудан Оила

Қозоқистон


Ангелочка, Ҳайрли тун) Агар эсласангиз... бу Алла. 2014 йилнинг сентябирида менинг дугонам Татьяна клиникангизга келганди.
Бизда катта бахт рўй берди)) Бугун, эрталаб – 05.05.2015 йили иккита ажойиб оғил юзага келди!!! Сиз, Станислав ва Давид орзуларни рўёбга чиқарганингиз учун катта раҳмат))) Худо сизларга соғлик берсин!

Ҳурмат билан, Алла,
Москва, Россия


Салом, Клиника Злин

Боламизни расми ва бизга бола берганингиз учун миллион ташаккур сўзларини юборяпмиз. Бизда дунёдаги энг чиройли икки бола ўсяпти: Даша ва Егор. Катта бўлишяпти, безоричилик қилишяпти, уришишяпти:) Бизга хурсандчилик совға қилдингиз, биз сизларни ҳаммангизни севамиз.

Атсанадан оила.


Салом!

Биз клиника ходимларига, бизга совға қилинган бахт учун миннатдорчилик билдирмоқчимиз. Биз Қозоқистонлик келин-куёвмиз, биз клиникангизга 2014 йилнинг сентабрь охирида келгандик. Бизда 15 йил бола бўлмаган эди. Сизнинг клиникангиз охирги имконият бўлиб қолган эди. Ва натижада хаммаси ўхшади! 2 ҳафтадан сўнг, 17 июнда кесарево операцияси белгиланди, қиз кутяпмиз!!!
Шифокор Станислав Лос Хованес, хамда эмбриологга (афсуски бу чиройли, ёш аёлнинг исмни билмаймиз), координатор Анжеллага ва барча ходимларингизга катта раҳмат!!!Биз хеч қаерда бундай хушмуомалалик, зийраклик ва диққатни кўрмаган эдик. Яна келгимиз жуда келяпти.
Худо сизга соғлик ва омад берсин! Биз сизларга чин дилдан миннатдормиз! Вақтлироқ ёзмаганим учун узур сўрайман, сизларга русчада ёзиш мумкунлигини билмаган эдик. Шунинг учун миннатдорчилигимизни, бизни сиз хақингизда айтган Қозоқистонлик шифокор Хайрушева Индира Муратовнадан айтиб юборгандик. Чуқур хурмат ва миннатдорчилик билан - Данияр ва Асель.


Cана: 18.02.2015 13:30
Ольга, Беларусь
Эгизак
Салом! Доктор Станислав ва бутун клиника ходимларига миннатдорчилик билдираман . Яқин орада бизда 2 та ўғил бўлади.


Сана: 02.02.2015 21:21
Яна, Украина
Клиника хақида фикр
Мени хамма ўқиётганларга, хайирли тонг! Бахтли она бўлганларга саволим бор: қайси шифокорларни тавсия етасиз? Клиника ходимларидан таассуротларингиз қандай? Клиника шифокорларим билан гаплашганда қандай янги хиссиётлар олдингиз? Мен учун хаммангизнинг фикрингиз муҳим!
Фикрларингиз учун раҳмат!


Сана: 26.12.2014 21:45
Хайрли тун, Ангела!!!)
Рождество байрамлари ва Янги йил билан табриклайман!))
Соғлик, омад ва тинчлик тилайман!)
Келажакдаги мижозингиз Яна!)


Сана 24.12.2014  05:07
Останалик учзаклар табриклайди.
Ангела, Станислав, Мартина!
Янги йил билан! Рождество байрамлари билан!
Кўпрок болаларингиз бўлишини тилайман! Сизнинг меҳрибон ва олийжаноб ишларингиз ҳар доим хурсандчилик келтирсин. Станиславга бизнинг катта оиладан катта Салом. Биз сизни ҳар доим эслаймиз. Ва сизнинг ўйинчоқларингиз бизнинг энг севимли ўйинчоқларимиздир.


Сана 25.12.2014  23:01
Россия, Наталия ва Сергей
Ангела, Станислав, Мартина, салом!
Биз сизни келаётган янги 2015 – йил билан табриклаймиз!
Совға қилинган бахт, уйдаги кулгу ва тўпалончи ўғилчалар учун катта раҳмат!!!
Станиславнинг олтин қўллари яна кўп одамларга бахт келтирсин!


Сана 24.12.2014  17:23
Москва, Наталья
Станислав, Ангела, Мартина!
Сизга Москвадан энг яхши тилакларни тилаб қоламан
Сизнинг илгариги беморларингиз! Енди биз 4та бўлдик !!!! Буларнинг хаммаси сиз туфайли!
Сизларнинг олийжаноб ишларингизга омад, тинчлик, осойишталик тилайман.
Биз эса бутун оиламиз билан сизни эслаймиз ва қаттиқ қучоқлаймиз!
Меҳмонга келинглар!!!


Сана 24.12.2014  13:05
Россия, Запорожец О.
Салом, Ангела, Станислав!!!!!
Сизни, доктор Станисоавов ва бутун клиникангиз ходимларини янги 2015 йил билан табриклайман!!!!! Сизнинг шунчалик муҳим ишингизда омад тилайман!!!!! Дунёга янада кўпроқ фариштачалар келсин. Сиз ва оилангиз соғ омон бўлсин!!!!!! Бахт-саодат сизга ёр бўлсин!!!!! Сиз ва парвардигорнинг ҳаракатлари сабабли бизнинг қизимиз яқинда 3 ойлик бўлади!!!!
Ҳаммаси учун раҳмат!!!!!!


Сана 22.12.2014  16:59
Москва, Сыроежкина Т.
Ҳайрли тонг, Ангела, Станислав!
Келаётган байрамлар билан табриклайман!
Келаётган йилда сизга соғлик ва омад тилайман. Шириндан шакар болачалар учун рахмат.
Биз ўсяпмиз,семиряпмиз ва футбол ўйнаяпмиз, оёғимизни тўплилатиб юрибмиз.
Яна бир бор раҳмат олдингизда бошимизни эгамяпмиз! Сиз бизни ҳаётимизни бутунлай ўзгартирдингиз!


Сана 22.12.2014  16:45
KonysovaAjžan
Салом, Ангела, Станислав!
Янги йил билан табриклайман! Шу янги йилда оилангизда меҳр-оқибат кучайсин, дўст ва яқинларингиз соғ бўлишсин, ва ишингизда омад кўпайсин. Клиникангизга мурожат қилган одамларни барчаси ўз омадини топсин.
Бахтли ва соғ бўлинг!
Қозоғистонлик миннатдор оила


Сана 21.12.2014  15:12
Alenka, Francie
Салом, Станислав, Ангела!
Келаётган янги 2015 йил билан табриклайман.
Соғ саломатлик, севги ва бахтни тилаб қоламан. Ходимларингизга бу савобли ишда омад тилайман, оилаларга кўплаб болалар ва бахт келтиринг!


Дата: 10.07.2014 10:04
Айгюн и Андрей Герасимовы, Россия, Москва
Эгизак
Бутун клинка ходимларига ва айниқса Давид ва Татьяна Румпиковларга катта раҳмат!!! Координатор Анжелла доктор Станислав Хованцга ва Милана Ковалчикка ҳам раҳмат!!! Эмбриолог Катеринага ҳам!!!
Бизга Игорь ва Софияни совға қилганингиз учун! (Биз буни 13 йил кутдик!!!)


Сана: 12. 01. 2014 19:38
Сергей, Германия
Қиз!! Ҳозир 6 ойлик.
Барча мутахассисларга катта раҳмат. Биз хурсандмиз.


Сана: 17. 12. 2013 14:11
Аня, Қирим
Эгизак!!!
Салом, азиз клиника ходимлари!!! Мен сентябрда сизларга ЭКО қилдирдим менда эгизак, 14 хафта ўтди, ҳаммаси учун катта раҳмат. Келаётган байрамлар билан. 


Сана: 15. 11. 2013 11:03
ХХХХХХХХХХХХХ оила, Қозоғистон
Раҳмат!
Ҳурматли Зилин репродукцион тиббиёт ва гинекология клиникаси ходимлари. Иссиқ қабул ва профессионал муттахасислар учун сизга миннатдормиз. Сиз одамларга ота ва она бўлиш имкониятини бериб, эзгу иш қиляпсиз. Ишнингиз гуллаб яшнасин ва бу қийин ишда сизларга омад. Миннитдаорчилик билан ХХХХХХХХХХХХХ оиласи.


Сана: 10. 11. 2013 16:52
Марина ва Игорь, Германия
Қиз!
Салом! Ўз бахтимиз билан бўлишмоқчиман: 28.10.13да қиз туғилди, отасининг ўзгинаси. Вақтидан 3,5 хафта эртароқ туғилди . Аммо ҳаммаси яхши 2 ҳафтадан бери уйдамиз. Яхшлаб овқатланяпмиз, вазн йиғяпмиз. Барча бизга қилган ишларингиз учун чин дилдан яна бир бор раҳмат айтмоқчимиз. Доктор Ховансга бизнинг номимиздан катта Салом айтиб юборинг, раҳмат. Ҳурмат ва миннатдорчилик билан Марина ва Игорь.


Сана: 01.11.2013 10:19
Екатерина ва Максим, Қозоқистон
УРА! Мен ҳомиладорман!
Хайрли тонг, Клиника! Бугун тест топширдим (ижобий) ва ХГЧ топширдим юқори,  эгизак бўлиши мумкин!!!
Геникологимга хабар бердим, қабулга ёзилдим! Кординатор Анжелла, доктору Станислав, шифокор эмбриолог, менга укол қилган хамшира, барчангизга катта рахмат, сиз энг зўрсиз!!! Биз бу мўжизани 10 йил кутдик, ва бу рўёбга чиқди!!! Биз хурсандчиликдан йиғладик ҳам, РАХМАТ!!! Астанага келганингизда сиз билан яна бир бор кўришмоқчимиз. Сизларга бахт, саодат ва ОМАД тилайман!!!!
Яна бир бор катта раҳмат!!!! 


Сана: 19. 09. 2013  13:15
Татьяна ва Иан, Буюк Британия
Эгизаклар туғилди!
Азиз Станислав ва Ангелла! Бахтли хуш-хабар билан бўлишмоқчиман 8 сентябрда, 38 хафтада бизда жуда чиройли болачалар туғилди!!
Болалар соғлом туғулишди, ва шифохонадан бизни 3 кунда қўйиб юборишди. Менинг хомладорлигим жуда яхши, қийинчиликларсиз ўтди. Шундай гўзал ширинтойларни дунёга келишига ёрдам берганингиз учун рахмат. Биз уларга қараб тўймаяпмиз!!!
Мен сизнинг клиникангизни ҳаммага тавсия қиляпман! Ҳаммаси учун яна бир бор раҳмат! Балки келажакда ёнингизга яна келармиз.
Энг яхши истаклар билан, Татьяна ва Иан


Сана: 10. 05. 2013  15:11
Х оила: оғил Станислав, ота Владислав ва она Ася!  Россия
Ўғилча учун рахмат!
Ҳурматли Станислав, Анжела, Мартина ва бутун Зилн репродуктив тиббиёт ва гинекология клиникаси ходимлари! Ажойиб ўғилчанинг ота+онаси бўлиш имкониятини берганингиз учун миннатдорчилигимизни билдирамиз! Юқори малакангиз, этиборингиз, яхшилигингиз ва бизга ота-она бўлиш умидини таратаётганингизга рахмат! 30 апрель, 2013 йил,  16 с 59 мин.да Сургота шахрида соғломгина бола туғилди. Оғирлики 3230 гр., бўйи 52 см. Оиланингиз, дўстларингиз ва яқин танишларингизга омад, тинчлик, осойишталик ва соғликни тилаб қоламиз, барча одамларга биз каби бахтли бўлишга ёрдам беришда ҳорманг! 


Сана: 03. 01. 2013 16:02
Шолпан, Қозоғистон
Янги йил билан!
Салом, азиз Клиника! Келаётган янги йиллар билан! Шу янги йил сизларга фақат яхши таассуротлар қолдирсин! Болалар ва бахтли ота-оналар кўпайсин! Ва энг асосийси, доим соғлом ва бахтли бўлинглар! Ишингизда омад, Шолпан.

 

Nahoru