Бошқа тиббий ёрдам

Ооцитлар криоконсервацияси

Бизнинг клиникамиз Чехия Республикасидаги марказлар ичида биринчилардан бўлиб ооцитлар витрификацияси (тухумҳужайраларнинг жадал музлатиш) усулини тиббий амалиётда қўллай бошлади. Бу усул ооцитларни криоконсервация қилиш (кейинчалик фойдаланиш учун музлатиб, сақлаш) имконини беради. Шу пайтга қадар сперма ва эмбрионларни музлатилиши кенг қўлланилган, бироқ тухумҳужайраларини музлатиш анчайин мураккаб вазифа бўлиб, бунинг учун махсус ускуналар талаб этилади.

Витрификация усули:

  1. Тухумдонлар ўз функциясини бажаришининг тўхташи муқаррар бўлган ҳолатларда беморлар кейинчалик фойдаланиш мақсадида ўз тухумҳужайраларини сақлаш имкониятига эга бўладилар.
  2. Саратон хасталигини даволаш оқибатида юзага келадиган бепуштлик ҳолатларида. Туҳумҳужайралар витрификацияси туғиш ёшидаги аёлларга саратонни даволашдан аввал тузалганларидан сўнг ҳомиладор бўлиш умидини беради.
  3. ЭКУ циклида эркак спермасининг кутилмаган ҳолда бўлмаслиги ҳолатларида. Агар тухумҳужайра етилган пайтда эркак спермасини олиш имкони бўлмаса (соғлиғи туфайли, транспорт ёки иш фаолияти сабабли ёхуд ўша пайтдаги руҳий ҳолати боис), олинган тухумҳужайралар музлатиб қўйилиши мумкин. Шунингдек, моякдан жарроҳлик йўли билан сперма олинганида (MESA-TESE) материал топилмаса, ва бепушт жуфтлик донор спермасидан фойдаланган ҳолда ЭКУ муолажасига тайёр бўлмаса, олинган тухумҳужайралар музлатиб қўйилиши мумкин. Жуфтликдаги эркак ва аёл бу орқали сўнгги қарор қабул қилишга вақтлари пайдо бўлади ва даволаш тури ҳақида маслаҳатлашиб олиш имкониятига эга бўлади.
  4. Тухумҳужайраларни витрификация қилиш усули айни пайтда ўз жуфтини топмаган, аммо жуфти топилганида тухумҳужайра ишлаб чиқиш функцияси пасайиб, ҳомиладор бўлиш имконияти камайишидан чўчийдиган туғиш ёшидаги аёлларнинг истагига кўра амалга оширилиши мумкин. Бундан ташқари,бу усул ёрдамида ўқиш ёки иш билан банд бўлиб, ҳомиладорликни ортга сураётган аёллар ҳам кейинчалик ўзларининг музлатиб қўйилган тухумҳужайраларидан фойдаланишлари мумкин.

Ҳалқаро тадқиқотлар маълумотларига кўра, тухумҳужайралар витрификацияси кейинчалик ҳомиладорлик қандай кечишига таъсир этмайди ва боланинг туғма хасталик билан дунёга келиши хавфини оширмайди.

Илмий тадқиқотларнинг муваффақиятли якун топгани тўғрисидаги маълумотлар қуйидагича (Кобо ва б., 2008 IVI Валенсия.): 57 нафар бемор ва 693 та витрификацияланган ооцитлардан:

  • 96,1% витрификцияланган ооцитлар музлатилгандан сўнг тирик қолган
  • 73,1% музидан туширилган тухумҳужайралар уруғлантирилган
  • 38,5% эмбрионларни имплантацияси тезлиги
  • 63,2 % ҳомиладорликнинг юзага келиши

AMH –тухумҳужайралар ёшига янгича қараш

Фарзанд кўришни режалаштириб, ҳомиладорликни кейинга сураётган ёки тухумдонининг айнида пайтда қандай ҳолатда эканини, тухумҳужайралар заҳираси қай аҳволда эканини билишни истаган аёллар эндиликда АМН (Anti-Мюллер гормони) текширувидан ўтиш имкониятига эгалар.

Тухумдондаги заҳира миқдорини УТТ (ультратовуш текшируви) ёрдамида, ҳам ҳайз даврининг 2-3 кунларида амалга ошириладиган ФРГ(фолликулани раҳбатлантириш гормони) таҳлили кўмагида ҳам аниқлаб бўлмайди. Бу текширув натижалари ва хулосалари аниқ маълумот беролмайди. Тухумдонларнинг қувватини аниқлаш, муайян даврдаги фертиллик қобилиятини таҳмин қилиш учун қон таҳлили орқали АМН гормони қиймати текширилади.

Anti-Мюллер гормонини фолликулалар гранулёзаси ҳужайраси антралдан аввалгача бўлган босқичдан то йирик антрал босқичигача бўлган даврда ишлаб чиқарилади. Бутухумдонларда ҳали ривожланмаган тухумҳужайралар бўлиб, улар келажакда етилиши учун гормонал импульс талаб этилади. Тухумҳужайралар сони аёлнинг ёши ўтгани сари камайиб боради, демак, табиийки, АМН кўрсаткичи ҳам пасаяди. Аёл улғаяркан, тухумҳужайралари сифати ҳам пасаяди. Уларнинг сифатига кўплаб омиллар таъсир этади – ирсий мойиллик, юқумли касалликлар, ўтказилган жарроҳлик амалиётлари, чекиш, атроф-муҳит таъсири, вазн ва бошқалар.

АМН текширув, айниқса, қуйидаги тоифа аёлларга тавсия этилади:

  • ҳайздан эрта қолганлар,
  • тухумдонида жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлса,
  • кучли эндометриози бўлса
  • кимё терапиясидан сўнг,
  • турли сабабларга кўра ҳомиладорликни кечга қолдириш истаги борларга.

Овариал заҳиранинг баҳоланиши ЭКУ муолажасини амалга оширишда ҳал қилувчи ўринни эгаллайди. АМН кўрсаткичлари фолликулаларни рағбатлантириш учун мўлжалланган дори-дармонларнинг керакли миқдорини белгилашда фойдали ҳисобланади.

АМН таҳлили учун қон ҳайз циклининг қайси куни эканидан , гормонал препаратлар ичган ё ичмаганлигидан қатъи назар олинаверади. Натижалар кўриб чиқилгач эса шифокор билан маслаҳатлашилади.

Жарроҳлик

Замонавий асбоб-усуналар билан жиҳозланган жарроҳлик хоналарида унча мураккаб бўлмаган гинекологик (гистероскопия, киста, пункцияси, бачадон бўшлиғини тозалаш каби)муолажалар амалга оширилади. Барча амалиётлар амбулатор шароитда ўтказилиб, клиникада ўтказиладиган вақт имкон қадар қисқартирилиши мумкин.

Аксарият муолажалар умумий наркоз ёрдамида амалга оширилади, бу жараён оғриқсиз ва бемор учун қулай кечишини таъминлайди.

Гистероскопия

Гистероскопия 1,9 мм. диаметрли GYNECARE VERSASCOPE номли ноёб ускуна билан амалга оширилади. Муолажа аксарият ҳолларда оғриқсизлантирувчи воситаларга мурожаат қилинмаган ҳолда бажарилади.

Аввалги ЭКУ муолажаси муваффақият билан якун топмаган беморларга бачадон бўшлиғини тўғридан-тўғри текширувдан ўтказиш мақсадида мазкур текширувдан (диагностик гистероскопиядан)ўтиш тавсия этилади. Гистероскопия жараёни давомида бирор хасталик (полиплар, спайкалар ва б.лар) мавжудлиги аниқланса, зудлик билан терапевтик аралашув (жарроҳлик гистероскопияси) амалга оширилади.

Гистероскопия қачон қўлланилади?

  1. Бепуштлик
  2. Такрорий ҳомила тушиши
  3. Қон кетишининг меъёрда бўлмаслиги қайта-қайта такрорланганида
  4. Спайкалар, полиплар, миомалар, бачадоннинг нотўғри ривожлангани тахмин қилинганда

 

  

Antispam

Nahoru