• Siz shu yerdamisiz:
  • Хизматлар
  • Бепуштлик сабаблари ва диагностикаси
 

Бепуштлик сабаблари ва диагностикаси

диагностика неплодностиҲомиладорлик билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётган жуфтликлар сони, афсуски, йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Айрим ҳолатларда, шунчаки, ҳаёт тарзини ўзгартириш, соғлом турмуш тарзига ўтиш, чекишни ташлаш ёки даволаш муолажаларини қабул қилишнинг ўзи етарли. Айрим ҳолатларда бепушт жуфтликларни кўмакчи репродукция усуллари билан даволаш зурур. Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда Чехия Республикасида туғилган ҳар ўнинчи бола КРТ (кўмакчи репродуктив технологиялар) усуллари ёрдамида дунёга келган.

Бепуштлик бу – жинсий ҳаёт кечирувчи, контрацепция воситаларидан фойдаланмайдиган жуфтликнинг бир йил давомида ҳомиладорликка эриша олмаслигидир. Аёл кишининг ёши 32дан ошган жуфтликлар ярим йиллик жинсий ҳаётдан сўнг текширувлардан ўтиши тавсия этилади.

Бепуштлик сабаблари

Айрим жуфтликларда бепуштлик фақат битта омил (масалан, сперматозоидларнинг сони, бачадон найчаларининг берклиги) билан боғлиқ бўлса, бошқаларда бир нечта омиллар таъсирида юзага келади. 10 фоизга яқин жуфтликларда энг замонавий диагностика усулларини қўллаган тақдирда ҳам бепуштлик сабабларини аниқлаб бўлмайди.

Эркаклар (андрологик) бепуштлиги омиллари:

Охирги пайтларда спермограмма кўрсаткичлари ёмонлашиб бораётган эркаклар улуши ортиб бормоқда.

  • Cперматозоидлар сонининг камлиги (олигоспермия) –бир миллилитр спермага 15 миллиондан кам сперматозоиднинг тўғри келиши
  • Спермаларнинг кам ҳаракатчанлиги (астеноспермия) – сперматозоидлар тухумҳужайрага етиб бориб, уни уруғлантиришга қодир эмас
  • Шаклининг номақбуллиги (морфология) – сперматозоидларнинг туҳумҳужайра қобиғини ёриб киролмаслиги
  • Эякулятда сперматозоидларнинг бўлмаслиги (азооспермия) –сабаби сперматогенезнинг мавжуд эмаслиги ёки сперматозоидлар ҳаракатининг бузилиши бўлиши мумкин
  • Эрекция билан муаммолар – эякуляция ёки потенция билан муаммолар
  • Генетик муаммолар – хромосомаларнинг бузилиши, киста фибрози...
  • Шамоллаш, перациялар, жароҳатлар, онкологияга доир терапевтик муолажалар туфайли юзага келадиган эркаклар бепуштлиги...

Аёллар бепуштлиги омиллари:

  • Тухумдон билан боғлиқ муаммолар – гормонал бузилишлар. Мазкур омил натижасида тухумдондаги фолликулалар етилмаслиги оқибатида овуляция юзага келмайди. Ёш ўтган сари (35 ёшдан кейин) тухумҳужайралар сони табиий равишда камаяди. Қиз бола туғилганида унинг тухумхужайралари сони максимал даражада бўлади. Туҳумҳужайралар умр давомида бошқа юзага келмайди.
  • Найчалар сабабли – бачадон найчалари ёпилиб қолганлиги сабабли (аксарият ҳолларда аёллардаги гинекологик шамоллаш ёки эндометриоздан сўнг) ёки бачадон начлари бўлмаслиги туфайли юзага келадиган бепуштлик
  • Эндометриоз – эндометрия (бачадон девори ички қатлами) тўқималари шу қатламдан ташқарисига қараб ўсиб кетиши билан ифодаланадиган касаллик. Эндометриоз бачадон найчалари, спайкаларнинг ёпилиб қолиши, ўтказувчанлигининг камайишига, иммунологик муаммоларга сабаба бўлиб, уруғланиш жараёни ва эмбрион имплантациясига салбий таъсир кўрсатади.
  • Иммунологик омил – иммунологик антитаначаларнинг мавжудлиги сперматозоидларнинг ҳаракатига салбий таъсир кўрсатади, шунингдек уруғланиш вақтида жинсий ҳужайраларнинг бирлашиш жараёнини издан чиқаради ва эмбрионнинг эрта ривожланишига таъсир этиши мумкин.
  • Генетик бузилишлар – хромосомалар таркибининг ўзгариши.

Бепуштлик диагностикаси

Жуфтликнинг фертиллигини баҳолаш бу – аста-секин аниқланадиган жараён. Эр ва хотиннинг иккисини ҳам текшириш ва уларнинг соғлиғига батафсил баҳо бериш бепуштлик сабабаларини топишга ва кейинги босқичда уни муваффақиятли даволашга ёрдам беради. Айрим ҳолларда мураккаб диагностика талаб этилмайди, баъзан эса кўп босқичли текшириш олиб борилиши талаб этилади.

Барча текширишларнинг натижалари олинганидан сўнг мутахассис бепуштлик сабабларини тўлиқ тавсифлаб, Сизга энг мақбул даволаш усулини таклиф этади. Айни дамда биз бепушт жуфтликларнинг тахминан 95 фоизига фарзанд кўриш билан боғлиқ муаммолаларини бартараф этишга ёрдам бероламиз.

Аёлларни текширишнинг диагностик усули

Кичик тоснинг ультратовуш текшируви
Аёллартиббий кўриги асосан ҳайз цикли фазасини инобатга олган ҳолда бачадон ва тухумдонни трансвагинал ультратовуш текширувидан ўтказиш ва бармоқлар ёрдамида пайпаслаб кўришдан иборат. Ультратовуш текшируви бачадоннинг ўлчами ва шаклини, мушак тугунлари (миомалар)нинг мажудлигини, эндометрийнинг баландлиги ва сифатинианиқлаш имкониятини, шунингдек тухумдон ҳолати, фолликулаларнинг ўсиши, киста ёки эндометриознинг мавжудлиги тўғрисида маълумот беради.

Гормонал текширув
Ҳайз циклининг 1–3 кунлари қон таҳлил қилиш орқали тухумдонларнинг ҳолати тўғрисида маълумот олиниб, уларнинг етук тухумҳужайра ишлаб чиқаришга қодирлиги ҳамда стимуляция қилувчи дори воситаларига таъсирчанлиги аниқланади. Фолликулани рағбатлантирувчи гормон (ФРГ) ва лютеин гормони (ЛГ) даражалари текширилади. Шунингдек, тухумхужайралар резерви ҳақида маълумот берувчиАнти-Мюллер гормони (АМГ)ни аниқлаш имконияти мавжуд. Пролактин(ПРЛ) вақалқонсимон без гормони (ТТГ, эркин Т4)ни аниқлаш ҳам горомонал текширувнинг одатий қисми саналади.
Бачадон ва бачадон найчасининг рентген текшируви – гистеросальпингография – ГСГ
Бачадонни рентген текшируви бачадон бўшлиғи шаклини ҳамда бачадон найчаларининг ўтказиш қобилиятини аниқлайди. Текширувни амалга оширувчи гинеколог-шифокор бачадон бўйнига махсус ускунани ўрнатиб, аста-секинлик билан контраст модда жўнатади, бачадон бўйнига кирган модда рентген суратида акс этади.

Гистероскопия
Гистероскопия – бу бачадон бўшлиғини кўриш имкониятини бериш усули бўлиб, унинг ёрдамида бачадон бўшлиғида ва бачадон бўйнида майда жарроҳлик амалиётларини – полип ва спайкаларни олиб ташлаш, тўқималар бопсиясини олишни амалга ошириш имкониятини беради. Бизнинг клиникамизда бундай оптик текширув диаметри 2 мм. бўлган махсус гистероскоп ёрдамида амалга оширилиши боис,гистероскопия оғриқсизлантирувчи воситаларсиз бажарилади.

Лапароскопик текширув
Лапароскопия усули қорин бўшлиғини авайлаб тешиш ҳамда бачадон найчаларининг ўтказувчанлигини текшириш имкониятини беради. Лапароскопия "минимал кириш орқали жарроҳлик" тури ҳисобланиб, махсус асбоблар ва усуллар билан кичик (одатда 0,5—1,5 см.ли) тешикчалар орқали қорин бўшлиғини кўриш ҳамда қорин бўшлиғини очмай зарур жарроҳлик амалиётини бажариш имкониятини беради. Лапароскопия диагностик ва терапевтик мақсадларда амалга оширилади.

Генетик текширув
Жуфтликнинг генетик жиҳатлари тўғрисида маълумот берувчи хромосамалар текшируви назарда тутилмоқда. Хромосом аномалиялар бепуштликнинг сабабларидан бири бўлиши мумкин, бунда кўмакчи репродукция усулларидан фойдаланиш муваффақиятсиз натижаларга олиб келиши ёки такрорий ҳомила тушиши кузатилади. Генетик патологияларга эга эркакларда спермогенезнинг бузилиши юзага келади. Бундай ҳолатларда мазкур патология билан кўп ҳолларда бирга кузатиладиган кистали фиброзга таҳлил топшириш ҳамда Y хромосомаларнинг калта елкаси микроузунлигини текшириш тавсия этилади.

Иммунологик текширув
Иммунологик текширув клиникамизда аёл бепуштлигининг сабабларини аниқлашдаги асосий текширувлардан бири ҳисобланади. Сперматозоидлар, тухумҳужайралар, эмбрионлар, антифосфолипид антитаначаларга нисбатан антиначалар текширилади. Маълум ҳолатларда (ҳомиланинг қайта-қайта тушиб қолишида, кўмакчи репродукция усуллари билан даволаш циклларининг муваффақиятсизлигида) ҳужайра иммунитети (НК-ҳужайраси) текшируви амалга оширилади.

Эркаклар текширувининг диагностикусуллари:

  • Спермограмма текшируви
  • Сперманинг культивацион текшируви
  • Андрологик текширув
  • Сперматозоидакросомасининг интеграциясини текшириш
  • СперматозоидларДНКсинингфрагментацияси
  • Генетик текширув
  • Иммунологик текширув
  • Гормонал текширув

 

Контактный формуляр

  

Antispam

Nahoru